“Yuggazstroy” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида
ХАБАРНОМА
“Yuggazstroy” АЖ акциядорлари диққатига!
Ҳурматли акциядор “Yuggazstroy” АЖ Сизни 2024 йил 23 декабр куни соат 15.00 да ўтказилиши бнлгиланган жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2024 йил 27 декабр куни соат 15.00 га кўчирилганлиги ҳақида хабардор қилади.
1. Жамиятнинг номи, жойлашган манзили (почта манзили), алоқа рақамлари, электрон почта ва расмий веб-сайти манзили: “Yuggazstroy” АЖ, Хоразм вилояти, Урганч тумани, Ғойбу қишлоғи, Оёқ-боғ МФЙ, Хива кўчаси, 9-тор кўчаси, телефон: 99897-790-83-33. Жамиятнинг электрон почта манзили: Е-mail: info@ugs.uz, веб-сайт: www. ugs.uz.
2. Умумий йиғилиш ўтказиладиган сана, вақти ва жойи – 2024 йил 27 декабр соат 15.00 да, Урганч тумани, Ғойбу қишлоғи, Оёқ-боғ МФЙ, Хива кўчаси, 9-тор кўчаси, “ Yuggazstroy ” АЖ маъмурий биносида.
3. Жамият акциядорларининг умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг рўйхати 2024 йил 23 декабр ҳолатига шакллантирилади.
КУН ТАРТИБИГА ҚУЙИДАГИ МАСАЛАЛАР КИРИТИЛГАН:
1.Акциядорларнинг умумий йиғилишининг реламентини тасдиқлаш тўғрисида.
2.Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш тўғрисида.
3.“Yuggazstroy” акциядорлик жамиятининг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида.
4.“Yuggazstroy” акциядорлик жамияти ижро органи аъзоларини янги таркибини ҳамда жамиятнинг “Бошқарув органи тўғрисида”ги Низомига киритилган ўзгартишларни тасдиқлаш тўғрисида.
5.Жамиятнинг янги таҳрирдаги Уставига киритилган ўзгартишларни тасдиқлаш тўғрисида.
6.“Yuggazstroy” АЖ ҳамда “Хиванефтегазкурилиш” унитар корхонасининг дебиторлик қарздорликлари “Yuggazstroy” АЖнинг 2023 йилда олинган соф фойда ҳисобидан босқичма-босқич қоплаш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида.
Рўйхатга олиш соат 14.00 да бошланади. Акциядорларда ўзи билан бирга паспорти ва паспортининг нусхаси ёки бошқа шахсини тасдиқловчи ҳужжат бўлиши шарт. Акциядорларнинг вакилларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома ва паспорт бўлиши шарт.
“Yuggazstroy” АЖ Кузатув кенгаши