10 Июнь

“Юггазстрой” акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!

  • “Юггазстрой” акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!:
    “Юггазстрой” акциядорлик жамияти акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши 2020 йил 1 июл куни соат 1100да Урганч шахар Саноатчилар кўчаси 9-уйда жойлашган “Юггазстрой” акциядорлик жамияти маъмурий биносининг мажлислар залида ўтказилади. Йиғилиш қатнашчилари соат 10 00рўйхатга олиш бошланади.
  • Кун тартибидаги масалалар:
    1. Жамият фаолиятининг 2019 йил якуни бўйича ҳисоботи
    2. Жамиятнинг 2019 йилдаги молия-хўжалик фаолиятини текшириш юзасидан аудитор ташкилоти ва Тафтиш комиссиясининг хулосаларини кўриб чиқиш тўғрисида
    3. Жамиятнинг 2019 йил якуни бўйича йиллик хисоботи, бухгалтерия баланси ва молиявий натижалари тўғрисида хисоботини кўриб чиқиш тўғрисида
    4. Жамиятнинг 2019 йил якуни бўйича олинган соф даромадини тақсимланиши тўғрисида
    5. Жамият Тафтиш комиссиясининг 2019 йилда аффилланган шахс билан тузилган битимлар мавжудлиги ва йирик битимлар тузилганлиги хақида хулосани кўриб чиқиш тўғрисида
    6. Жамиятнинг 2020 йилга мўлжалланган бизнес режасини тасдиклаш тўғрисида.
    7. Жамиятнинг бошкарув раисини тасдиклаш тўғрисида
    8. Жамиятнинг янги Бошкаруви аъзолари таркибини тасдиклаш
    9. Жамият Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссиясининг янги таркибини тасдиқлаш тўғрисида
    10. Жамиятнинг 2020 йил молия хўжалик фаолиятини аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида, аудиторлик ташкилотини танлаш ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш ҳақида қарор қабул қилиш тўғрисида
    11. Жамиятнинг ташкилий тузилмасини ўзгаришини тасдиқлаш тўғрисида
    12. Жамиятнинг Уставига киритиладиган ўзгаришларни тасдиқлаш тўғрисида
    Жамият акциядорларининг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри шакллантириладиган сана – 2020 йил 10 июн ҳолатига ва акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри 2020 йил 26 июн ҳолатига шакллантирилади.
    Ҳурматли акциядорлар! “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 62-моддасига мувофиқ, ягона корпоратив ахборот порталида ва “Юггазстрой” АЖ расмий веб-сайтида акциядорлар умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисидаги хабарномаси эълон қилинади.
    Акциядорлар йиллик умумий йиғилишига тайёргарлик даврида қуйидаги материаллар билан танишингиз мумкин:
    - «Юггазстрой» АЖнинг 2019 йилдаги фаолияти якуни юзасидан ҳисоботи
    - 2019 йил молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари бўйича тафтиш комиссиясининг хулосаси;
    - 2019 йил молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари бўйича аудиторлик хулосаси;
    - Кузатув Кенгаши ва тафтиш комиссиясига номзодлари, хамда жамият <Бошқаруви аъзолигига номзодлари тўғрисида маълумотлар
    Жамият акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши тўғрисидаги маълумотлар билан “Юггазстрой” акциядорлик жамияти маъмурий биносида (Урганч шахар, Саноатчилар кўчаси 9-уй, тел: (0362) 770-41-12, 770-41-15, 770-41-16) ёки жамият веб-сайтида (электрон почта манзили: infо@ugs.uz. или сайт - http://www.ugs.uz) танишишлари мумкин.
    Шуни ҳам эслатиб ўтамизки, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 42-моддасига мувофиқ акциядор ўз маълумотларидаги ўзгаришларни ўз вақтида қайд этиш учун хизматлар кўрсатувчи Депозитарийни хабардор қилиши шарт. Агар акциядор ўз маълумотларидаги ўзгаришлар ҳақида маълумот ўз вақтида бермаса, Марказий қимматли қоғозлар депозитарийси ва акцияларига бўлган ҳуқуқларни қайд этиш бўйича хизматлар кўрсатувчи Депо бу борада акциядорга етказилган зарарлар учун жавобгар бўлмайди.
    “Юггазстрой” АЖ маъмурияти.