МОНОПОЛИЯГА ҚАРШИ КОМПЛАЕНС
«YUGGAZSTROY» AЖда монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йил 28 май куни иқтисодиётда рақобат муҳитини таъминлаш ва истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш борасидаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилишда қуйидагиларни таъкидлаган: “Рақобат бўлмаса, сифат бўлмайди, нарх тушмайди. Замон ўзгаряпти, лекин монопол корхоналар ўзгара олмаяпти. Қатъий чоралар кўриш вақти-соати келди. Иқтисодиётда бу ҳаёт-мамотимиз.” Шунингдек, Давлат раҳбари томонидан давлат иштирокидаги корхоналарда монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш, рақобатни ривожлантириш ва монополияга қарши курашиш борасида мутлақо янги тизим яратиш лозимлиги таъкидланган.
Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни 9-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 2-мартдаги 114-сонли “Монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида давлат органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, монополист корхоналар ва корпоратив мижозлар фаолияти соҳасида монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 9-моддаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2-мартдаги 114-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 2024 йил 5 июлдаги 2020/02-21/1-сонли хати ижросини таъминлаш мақсадида 2024 йил 5 август куни жамият бошқаруви раисининг «YUGGAZSTROY» AЖда монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш тўғрисидаги 43-сонли буйруғи қабул қилиниб, ваколатли шахс тайинланди, комплаенс тизими низоми ва 2024 йилга мўлжалланган йўл харитаси тасдиқланди.
Рақобатни чеклаш тўғрисидаги хабар:
- ишонч телефони:
+998 88 510 95 70;
- E-mail: y.polvonov@ugs.uz
- масъул шахс: Полвонов Йўлдош.
«YUGGAZSTROY» акциядорлик жамияти
220503, Ўзбекистон Республикаси,
Хоразм вилояти, Урганч тумани,
Ғайбу қишлоғи Оёқ боғ махалласи
Тел: (+998-62) 770-41-13
E-mail: info@ugs.uz