“Yuggazstroy” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида
“Yuggazstroy” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида
ХАБАРНОМА
“Yuggazstroy” АЖ акциядорлари диққатига!
Ҳурматли акциядор “Yuggazstroy” АЖ Сизни 2025 йил 27 июн куни соат 15.00 да жамият акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши бўлиб ўтиши ҳақида хабардор қилади.
1. Жамиятнинг номи, жойлашган манзили (почта манзили), алоқа рақамлари, электрон почта ва расмий веб-сайти манзили: “Yuggazstroy” АЖ, Хоразм вилояти, Урганч тумани, Ғойбу қишлоғи, Оёқ-боғ МФЙ, Хива кўчаси, 9-тор кўчаси, 23/1-уй, телефон: (99897) 790-83-33. Жамиятнинг электрон почта манзили: Е-mail: ao.yuggazstroy@mail.ru, веб-сайт: www. ugs.uz.
2. Умумий йиғилиш ўтказиладиган сана, вақти ва жойи - 2025 йил 27 июн соат 15.00 да, Урганч тумани, Ғойбу қишлоғи, Оёқ-боғ МФЙ, Хива кўчаси, 9-тор кўчаси, 23/1-уй “Yuggazstroy” АЖ маъмурий биносида.
3. Жамият акциядорларининг умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган жамият акциядорларининг рўйхати 2025 йил 23 июн ҳолатига шакллантирилади.
КУН ТАРТИБИГА ҚУЙИДАГИ МАСАЛАЛАР КИРИТИЛГАН:
1.Умумий йиғилиш регламентини тасдиқлаш.
2.Умумий йиғилиш саноқ комиссиясининг сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
3.Жамият фаолиятининг 2024 йил якуни бўйича ҳисоботи.
4.Жамиятнинг 2024 йилдаги молия-хўжалик фаолиятини текшириш юзасидан аудитор ташкилоти ва ички аудит хизматининг хулосаларини кўриб чиқиш тўғрисида.
5.Жамиятнинг 2024 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботи, бухгалтерия баланси ва молиявий натижалари тўғрисида ҳисоботини кўриб чиқиш тўғрисида.
6.Жамиятнинг 2024 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш тўғрисида.
7.Жамият ички аудит хизматининг 2024 йилда аффилланган шахс билан тузилган битимлар мавжудлиги ва йирик битимлар тузилганлиги ҳақида хулосани кўриб чиқиш тўғрисида.
8.Жамиятнинг 2025 йилга мўлжалланган бизнес-режасини тасдиқлаш тўғрисида.
9.Жамият Кузатув кенгашининг ҳисоботи тўғрисида.
10.Жамият бошқарув раиси мехнат шартномасини узайтириш ёки бекор қилиш тўғрисида.
11.Жамият бошқарув органи аъзолари таркибини тасдиқлаш тўғрисида.
12.Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2025 йил 25 февралдаги 02/09-1-12/603-сонли ва 2025 йил 20 майдаги 03/09-1-17/2090-сонли хатларини кўриб чиқиш тўғрисида.
13.“Yuggazstroy” АЖ ишчиси Жумагулова Гулмира томонидан жамият Кузатув кенгаши раиси номига ёзилган аризани кўриб чиқиш тўғрисида.
14.Жамиятнинг 2025 йил молия-хўжалик фаолиятини аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш ҳақида қарор қабул қилиш тўғрисида.Рўйхатга олиш соат 14.00 да бошланади. Акциядорларда ўзи билан бирга паспорти ва паспортининг нусхаси ёки бошқа шахсини тасдиқловчи ҳужжат бўлиши шарт. Акциядорларнинг вакилларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома ва паспорт бўлиши шарт.
“Yuggazstroy” АЖКузатув кенгаши